“Олов – тилсиз ёв”
“Олов – тилсиз ёв” – бу мақол инсониятнинг ҳаётида муҳим ўрин тутган, аммо эҳтиётсизлик ёки бепарволик натижасида даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган табиий офатдир.
Бутун мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар ҳам Миллий гвардия тизимида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оилаларининг ҳаёти ва соғлиғини асрашга қаратилган ҳисобланади.
Мана шундай профилактик тадбирлардан яна бири Миллий гвардия Жиззах ҳамда Фарғона минтақавий ўқув марказларида, шунингдек, Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармалари ходимлари учун ташкил этилиб, унда вилоят ФВБ масъуллари иштирок этишди. Ўтказилган тадбирларда мутахассислар томонидан марказларнинг доимий ва ўзгарувчан таркибларига хонадонларни иситишда ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш, қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик, табиий газдан, электр токидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишлари бўйича батафсил тушунчалар берилиб, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича назарий ва кўргазмали амалий ўқув машғулотлари ўтказилди.