КУН ТАРТИБИДА ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ
"Қўриқлаш" бош бошқармаси тизимларида хизмат қилаётган ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар орасида мустаҳкам хизмат ва ижрочилик интизомини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор учрашувлар ташкил қилинмоқда.
Жумладан, куни кеча Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида, шахсий таркиб орасида турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ходимларнинг ҳаёти ва соғлигини асраш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда масъуллар томонидан ходимларга хизмат интизомига амал қилишлари, қонунчиликда ходимларга берилган ваколатлар, мажбуриятлар ҳамда уларнинг ўзлари ва оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан сўз юритишди.
Тадбир сўнгида ходимларнинг қизиқтираётган саволларга батафсил тушунчалар бериб ўтилиб, намунали хизмат кўрсатаётган бир қатор ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналари ташаккурномалар билан тақдирланди.