Янгиликлар

25 Май 2023

"ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ" ДОИРАСИДА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан ўқувчилар иштирокида Очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Мазкур тадбирда ўқувчиларга "Қўриқлаш" бошқармасида ташкил этилган музей экспонатлари, соҳага оид тарихий буюмлар, техник қўриқлаш маркази фаолияти, замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналари, ҳарбий қурол аслаҳаларни ишлатиш усуллари, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимларининг хизмати ва бошқа афзалликлар юзасидан тушунтиришлар олиб борилди. Тадбир жараёнида ёшлар "Қўриқлаш" хизмати бўйича кўплаб маълумотларга эга бўлишди.