Йўл ҳаракати хавфсизликни таъминлашга қаратилган навбатдаги учрашув
Қўриқлаш Департаментининг Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальони шахсий таркиби иштирокида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ҳамда йўл қоидаларига риоя қилиш, шунингдек хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва ходимларнинг хизматга шайлигини назорат қилиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир аввалида Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБнинг мутасадди ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ҳамда йўл қоидаларига риоя қилиш юзасидан тарғибот тушунтириш ишлари олиб борилди. Очиқ мулоқотлар давомида йўл ҳаракати қоидаларига сўнгги киритилган ўзгариш ва қўшимчалар, ҳаракат давомида асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, йўл-транспорт ҳодисаларига сабабчи ҳолатлар ва уларни олдини олиш борасида белгиланган тезликни меъёридан оширмаслик, спиртли ичимлик истеъмол қилган холда ҳамда техник носоз транспорт воситаларини бошқармаслик, ҳушёрликни таъминлаш борасида гапириб ўтилиб, фикр ва мулоҳаза қилишга ундовчи, йўл транспорт ҳодисалари натижасида юзага келган оғир оқибатларни ўзида акс эттирган видеороликлар намойиш қилинди. Шундан сўнг ходимларнинг билимларини синаш учун тест синовлари ўтказилди.
Бундан ташқари, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлаш, шахсий таркибни Она-Ватанга ва касбига садоқат руҳида тарбиялаш, ўқитиш ва малакасини ошириш, касбий ва жанговар тайёргарлигини юксалтириш борасида доимий равишда чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли ишлар амалга оширилиб борилаётганлиги тўғрисида ҳам сўз борди.
Таъкидлаш жоизки, тадбир якунида мавзуга оид намойиш этилган видеороликлар барчани огоҳликка ва ҳушёрликка чақирганлиги билан аҳамиятли бўлди.