Янгиликлар

6 Ноябрь 2024

Идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи-хизматчиларининг малакасини оширишга бағишланган ўқув-семинарлар давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи-хизматчиларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув-семинари ўтказиб келинмоқда. Мазкур ўқув-семинарида мутахассислар, хизмат ҳужжатларини тегишли буйруқ талаблари асосида юритиш ҳамда белгиланган тартибда хизмат вазифаларини олиб боришлари бўйича маълумотлар бериб ўтмоқда. Амалий машғулотлар давомида эса тингловчилар, муассасага кириб келувчиларни ичкарига киритиш, қўриқлаш техник ва ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш ҳамда тез тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан билим ва кўникмаларга эга бўлишмоқда.
Шунингдек, қоровуллар объектни қўриқлаётганда хизмат вазифасидан келиб чиқиб ҳаракатланиши, объектнинг хавфсизлик масаласини мунтазам назоратга олиши, ўқувчилар томонидан мактаб ҳудудида содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳудудга бегона шахсларни киритмаслик, фавқулодда ҳолат юз берганда, белгиланган тартибда тезкорлик билан ҳаракатланиши ҳамда ташвиш тугмаси орқали "Қўриқлаш" бўлимларининг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларига, зарур бўлганда тиббий-тез ёрдам ва Фавқулодда вазиятлар бўлимларига хабар бериши каби вазифалар юзасидан тушунтиришлар ҳам берилмоқда.