Хизмат интизомини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди
Куни кеча Хоразм вилоятининг Ҳазорасп ва Тупроққалъа туманлар Қўриқлаш бўлинмалари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда сўз олганлар тизимда тартиб интизомни таъминлаш, қонунчиликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, ходимлар ўртасида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар атрофлича муҳокама этилди. Ходимларга эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида йўриқномалар берилди. Бундан ташқари ходимлар ўртасида коррупция ва бошқа қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш, салбий ҳолатларни юзага келтирувчи шарт-шароитлар ва омиллар хусусида тушунчалар берилди.
Бундан ташқари, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда жорий қилинаётган янги давлат йўл белгилари билан таништиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир сўнгида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутасаддилари томонидан жавоблар олишди.