Янгиликлар

10 Февраль 2024

Фавқулодда ҳолларда ёнғин хавфсизлиги чораларига риоя қилиш ҳамда ҳамкорликда ҳаракатланиш усуллари муҳокама этилди

“Қўриқлаш” бош бошқармаси шахсий таркибининг фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиш тартиби, ёнғинлар ва уларни ўчиришда билиш зарур бўлган кўникмаларни мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари иштирокида амалий машғулот ташкил этилди.
Машғулот давомида фавқулодда ҳолатларда ўзини тутиш, атрофдагиларига зарурий ёрдам кўрсатиш каби муҳим жиҳатлар муҳокамалар марказида бўлди.
Махсус техникаларда бино ва иншоотларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, уларни бартараф этишда ходимларнинг ҳаракатланиш усуллари, эвакуация вақтида жабрланувчиларни тўғри, хавфсиз ҳудудларга кўчириш тартиблари ҳақида маълумотлар берилди.