Янгиликлар

3 Февраль 2024

ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Навбатдаги давра суҳбати Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси раҳбарияти томонидан Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани Маданият марказида ўтказилди. Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туман "Қўриқлаш" бўлимларида хизмат олиб бораётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ходимлар томонидан хизмат интизом бузилиши ҳолатларини олдини олиш, спиртли ичимлик истеъмол қилиб автотранспорт воситаларини бошқариш оқибатида содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисалари, фирибгарлик ва тамагирлик қилмаслик ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш борасида сўз юритди.
Шунингдек, Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси томонидан ўтказилган давра суҳбатида биринчи галдаги мақсад – ходимларнинг ота-оналари билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда бу орқали ходимлар билан содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсизликларни олдини олиш эканлиги барча иштирокчиларга тушунтирилиб, ўзининг фидойилиги ва меҳнатсеварлиги билан бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган ходимларнинг оила аъзоларига ташаккурномалар топширилди.