Янгиликлар

4 Октябрь 2024

Хизмат интизомини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди

Термиз шаҳрида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунчиликка риоя этиш масалалари юзасидан давра суҳбати ташкил этилди. Унда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов иштирок этиб, ходимларга ўтган давр мобайнида йўл қўйилган хато ва камчиликлар, хизмат интизомини қўпол тарзда бузиш ҳолатларини аниқ мисоллари орқали келтириб ўтди. Йиғилишда қуйи бўғин раҳбарлари шахсий таркибга намуна бўлиши, тартиб-интизомнинг ҳарбий хизматдаги аҳамиятини таъкидлаб, ҳар бир ходим бу йўналишда шахсий масъулиятини ошириши зарурлиги таъкидланди.
Тарбиявий профилактик тадбирларни кўпайтириш, ходимларнинг оила аъзолари билан манзилли ишлаш, шукроналик туйғусини шакллантириш муҳимлиги қайд этилди. Учрашувда бу борадаги ишларни жадаллаштириш юзасидан масъул офицерларга тегишли кўрсатмалар берилиб, вазифалар юклатилди. Якунда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб ва маълумотлар олдилар.