Янгиликлар

20 Январь 2025

Хизмат интизоми билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди

Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимлар иштирокида видеоселектор тарзида навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.
Очиқ мулоқотларда шахсий таркибга хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш, шахсий таркиб орасида коррупцион жиноятларнинг олдини олиш, шунингдек, кибержиноятлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Ватан тинчлиги ва осойишталиги йўлида хизмат қилиш энг шарафли бурч эканлиги эътироф этилиб, бир кунлик тинчлик йўлида қилинган хизматнинг савоби улуғлиги, бу неъматнинг қадрига етиш, ўз касбидан фахрланиш, шукроналик ҳисси билан яшаш олий қадрият эканлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, хизмат вақтида сергакликни ошириш, жойларда жамоат тартибини сақлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.
Учрашувда масъул офицерларга бўлимларда шахсий таркиб билан профилактик тарбиявий ишларни янада кучайтириш, ходимларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, уларга қулай хизмат шароитини яратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.