ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда вилоятнинг шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимлари ходимлари иштирокида соҳада хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Унда Термиз ҳарбий прокурори адлия полковниги Ш.Мирзаев, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи полковник А.Ҳўжамуротовлар томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди. Бўлинмаларда салбий ҳолатларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш, шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда ишлаш ва суҳбатлар ўтказиб, мавжуд муаммоларини ўрганиш зарурлиги таъкидланди. Тадбирда иштирокчилар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан тегишли жавоб ва тушунчалар берилди.