Газ қуйиш инфратузилмаси объектларида хавфсизликни таъминлаш муҳокама этилди
Андижон вилоятида газ қуйиш инфратузилмаси объектларини техник қўриқловга олиш, жамоат тартибини сақлаш, техник талабларга риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш ҳамда ҳаракат оқимини тартибли ташкил этишга қаратилган ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар изчил давом этмоқда.
Навбатдаги тадбир Андижон вилояти прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармалари раҳбарияти иштирокида ўтказилди. Унда вилоят ҳудудида фаолият юритаётган 100 дан ортиқ газ қуйиш инфратузилмалари объектлари раҳбарлари қатнашди.
Учрашувда объектларни техник ва жисмоний қўриқловга олиш жараёнлари ҳолати, ёнғин ва техноген ҳолатларни олдини олиш механизмлари, ходимлар ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, жамоат тартибини сақлаш, объектларда ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш, кечаю кундуз назоратни ташкил этиш, видеокузатув тизимларини самарали юритиш ва ходимларнинг масъулиятини кучайтириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Прокуратура ва ИИБ масъуллари хавфсизлик талабларига риоя қилинмаслиги мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатлар ҳақида тушунтириш берди. Қўриқлаш бўлинмалари томонидан эса объектларни техник ва жисмоний қўриқловга олишнинг афзалликлари, ягона мониторинг тизимига уланиш тартиби ва мазкур чораларнинг хавфсизликни таъминлашдаги аҳамияти юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Ушбу йўналишдаги профилактик ишлар Республикамиз бўйлаб аҳолига хавфсиз ва барқарор хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида босқичма-босқич давом эттирилмоқда