Янгиликлар

16 Август 2025

Хоразм вилоятида Қўриқлаш бошқармаси фаолияти бўйича ўтказилган комплекс текширув натижалари муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли фармойишига асосан, ИИВ ишчи гуруҳи томонидан Хоразм вилоятидаги 12 та шаҳар ва туман Қўриқлаш хизматларининг фаолияти комплекс инспекторлик текширувидан ўтказилди.

Ўрганишлар давомида Қўриқлаш хизматлари фаолиятининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб, уни янада такомиллаштириш, хизмат самарадорлигини ошириш ҳамда тизимдаги ташкилий-амалий ишлар сифатини яхшилаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Текширув натижалари бўйича Қўриқлаш Департаменти бошлиғи, подполковник Б.Иногамов раҳбарлигида Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармасида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда аниқланган камчиликлар таҳлил қилинди ва уларни бартараф этиш бўйича масъул шахсларга аниқ вазифалар юклатилди. Шунингдек, хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш, ходимларнинг малакасини ошириш ва қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича устувор йўналишлар белгилаб олинди. Йиғилиш якунида бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар топширилди.