Янгиликлар

9 Июнь 2025

Раҳбар ва ёш авлод ўртасидаги мулоқот — ишонч кўпригидир

Бугун Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан янги ишга қабул қилинган ёш ходимлар билан навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди. Тадбирда бошқарма раҳбарияти, фаол ёшлар, соҳа вакиллари ҳамда мутахассислар иштирок этдилар.

Учрашувдан асосий мақсад — ёш кадрлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг фикр ва таклифларини эшитиш, мавжуд муаммоларни бевосита раҳбар иштирокида муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Тадбир давомида қуйидаги мавзулар атрофида фикр алмашилди:
– касбий ўсиш ва малака ошириш имкониятлари;
– қўриқлаш тизимида ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар;
– интизом, хизмат маданияти ва янгича ёндашувлар;
– рақамлаштириш ва технологик янгиликлар.

Тадбирда ёшлар фаол иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар, таклиф ва ташаббусларини илгари сурдилар. Бошқарма раҳбари эса ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор билан ёндашиб, жойида ечим топиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.