Янгиликлар

30 Март 2023

ОБОДЛИККА ҲАМНАФАС МАНЗИЛЛАР СОНИ КЎПАЙМОҚДА

Барчамизга маълумки, яшил табиат бугунги даврнинг қимматли бойлиги саналади. Шу боисдан республикамизда “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати бўйича ишлар бирламчи вазифалар қаторига киритилган.

Ушбу йўналиш бўйича Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан ҳам бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча Хива шаҳарлараро "Қўриқлаш" бўлими маъмурий биноси атрофига янги ниҳоллар ўтқазилди.

Турли мевали ва манзарали кўчатлар маъмурий бинолар атрофига экилиб, ҳовли атрофи кўкаламзорлаштирилди.