Янгиликлар

15 Сентябрь 2025

Фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш – ички ишлар тизимининг бош вазифаларидир

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари фаолиятининг бош мақсади – “Инсон қадри учун” тамойилига амал қилишдир. Фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, жамиятда адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш – ички ишлар тизимининг бош вазифаларидан ҳисобланади.

Шу мақсадда Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармасида хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган профилактик учрашув ўтказилди. Тадбирда бошқарма раҳбарияти, хизмат олиб бораётган ходимлар иштирок этди.

Учрашувда Қўриқлаш хизмати ходимларининг кундалик фаолиятида хизмат интизомига сўзсиз амал қилиш, ҳар бир вазифани виждонан бажариш, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш зарурлиги таъкидланди. Чунки ҳар бир ходимнинг ҳалол хизмат қилиши, фуқаролар билан мулоқотда самимий ва масъулиятли ёндашиши – одамлар ишончини қозонишнинг асосий гаровидир.