Янгиликлар

6 Июль 2023

НОРИНЛИК ЁШЛАРНИНГ БЎШ ВАҚТЛАРИНИ МАЗМУНЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАҚСАДИДА БОШҚАРМАГА САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

Бугунги кунда ёшларнинг севимли спорт турига айланиб бораётган от спорти билан шуғулланиш истагида бўлган йигит-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Наманган вилоятининг Давлатобод туманида жойлашган чавандозлар мактаби ҳам ёшларнинг севимли манзилига айланган.

Бу ерда эртамиз эгалари учун доимий кунора от спорти турлари билан машғулотлар йўлга қуйилган. Норинлик йигит қизлар учун ҳам жорий ойдан тулпорлар ёрдамида машғулотлар ташкил этилиб уларни спорт билан ҳамнафас қилишга аҳамият қаратилмоқда.

Саёҳатнинг давоми Наманган вилоят "Қўриқлаш" бошқармасида давом этди. Ёшлар тинчлик посбонларининг маҳоратини ошириш, кўникмаларини мустаҳкамлаш учун ташкил этилган махсус хоналардаги қулайликлар, соҳага тадбиқ этилаётган инновацион янгиликлар билан яқиндан танишдилар. “Қўриқлаш" хизматининг шонли тарихи акс этган музейда эса ўғил-қизлар бир неча йиллар давомида такомиллашиб келган хавфсизлик тизимлари, "Қўриқлаш" хизматининг ривожланиш босқичлари билан таништирилдилар.