Янгиликлар

3 Июнь 2023

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ТОШКЕНТ ШАҲАР "ҚЎРИҚЛАШ" БОШҚАРМАСИДА НАВБАТДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Миллий гвардия Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси режасига мувофиқ бўлинмаларда хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ўтказиш ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Тошкент Ҳарбий прокуратураси, Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъуллари иштирок этиб, ходимлар ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва жиноятчиликни олдини олиш ҳамда фуқаролар ўртасида содир этилаётган аянчли йўл транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, уларни бартараф этиш, ушбу ҳолатларни келиб чиқишининг асосий сабаблари бўйича фикрлар билдирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг тегишли буйруғи билан жойларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаб келаётган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди.