Янгиликлар

21 Февраль 2024

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ВА ТАЪЛИМ МАСКАНЛАРИ ҲАМКОРЛИГИДА ЎҚУВЧИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш,уларни юрт тараққиётининг энг муҳим бўғини сифатида камол топишларига кўмаклашиш мақсадида куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, "Қўриқлаш" бош бошқармаси ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими масъул ходимлари томонидан Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактаби, шунингдек "Ёш Темурбеклар" ҳарбий-ватанпарварлик синф ўқувчилари иштирокида уч авлод учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда истеъфодаги подполковник Баҳодир Тошпўлатов ҳамда полковник Ойбек Азимовлар йиғилганлар ёшларга хизмат фаолияти давомида учраган қизиқарли воқеалар ҳамда ҳарбийликнинг машаққатли меҳнатлари ҳақида сўзлаб беришди. Шунингдек, сўз олганлар ўқувчиларга "Қўриқлаш" хизмати ходимларининг хизмат фаолияти нималардан иборат эканлиги ҳақида қисқача маълумот бердилар.
Шунингдек, бугунги кунда юртимизда ёшлар учун таълим, спорт ва бошқа кўплаб соҳаларда яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўз юритилди.