Янгиликлар

4 Октябрь 2023

МИЛЛИЙ ҒУРУР – МЕНТАЛИТЕТИМИЗГА ЁД ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ МУСТАҲКАМ ИММУНИТЕТ

Миллий гвардия Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида "Тотализатор ўйинлар ва психотроп дорилар аср вабоси" мавзусида учрашув ташкил этилди. Тадбирда Жамоат хавфсизлиги университети психология фанлари докторлари ҳамда "Қўриқлаш" хизмати ходимлари иштирок этишди.
Йиғилганларга бугунги кунда глобал муаммолардан бирига айланиб улгурган тотализатор ўйинлари ва ёшларни ўз домига тортаётган турли психотроп моддаларнинг аянчли оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу иллатларнинг инсон ҳаётига ва унинг психологиясига бўлган салбий таъсири ҳаётий мисоллар билан келтирилди. Шунингдек, фарзандлар тарбиясида эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим жиҳатлар санаб ўтилди ҳамда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спортга, санъатга бўлган қизиқишларини янада оширишга жиддий эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.
Тадбир давомида "Қўриқлаш" хизмати ходимларининг хизмат интизомига риоя этиши, белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажаришлари юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.