КАМОНДАН ОТИШ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАМИЗ АЪЗОЛАРИ ОСИЁ КУБОГИНИНГ БИРИНЧИ БОСҚИЧИ ОЛДИДАН ҚИЗҒИН ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШМОҚДА
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19-26 февраль кунлари Бағдод шаҳрида (Ироқ) камондан отиш бўйича Осиё кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Ҳозирги кунда ўз олдига катта режалар қўйган камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси якуний баҳсларга киришишдан олдин қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
Хусусан, малакали мураббийлар томонидан умумжисмоний, махсус ва техник-тактик тайёргарлик бўйича узлуксиз машғулотлар, шунингдек, жамоада соғлом маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш, мерганларнинг ўзларига бўлган ишонч ва руҳий барқарорлигини таъминлашга қаратилган семинар-тренинглар ўтказилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, эртага, 25 феврал куни мерганларимиз қуйидаги йўналишлар бўйича баҳсларга киришади:
1. Тошкент вақти билан соат 12:25да Абдусатторова Зиёдахон, Хамроева Нилуфар ва Нурманова Жасмина аёллар ўртасида жамоа биринчилиги йўналиши бўйича Хиндистон жамоаси билан 1 ўрин учун курашади;
2. Тошкент вақти билан соат 12:50да Садиков Амирхон, Чен Яо Юй ва Абдулхамидов Шохжахон эркаклар ўртасида жамоа биринчилиги йўналиши бўйича Ироқ жамоаси билан 3 ўрин учун курашади;
3. Тошкент вақти билан соат 13:40да Абдусатторова Зиёдахон ва Садиков Амирхон MIX йўналиши бўйича Қатар жамоаси билан 3 ўрин учун курашади;
4. Тошкент вақти билан соат 14:20да Абдусатторова Зиёдахон ва Хамроева Нилуфар яккалик йўналиши бўйича ўзаро 3 ўрин учун курашади;
5. Тошкент вақти билан соат 14:35да Садиков Амирхон ва Бангладеш спортчиси Rubel MD Hakim Ahmed билан яккалик йўналиши бўйича 3 ўрин учун курашади.
Миллий терма жамоамизга халқаро аренада ўз маҳорат ва эпчиллигини намойиш этиб, юртимизга улкан ғалаба билан қайтишини тилаб қоламиз!