Янгиликлар

5 Январь 2024

"ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАНУ, БИР ЖОН!"

Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Андижон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари иштирокида “Халқ ва армия – бир тану, бир жон!” шиори остида ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.

Тадбирда ўқувчи ёшларга ҳарбий анжом-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилиб, Тигр лақабли хизмат итининг қизиқарли чиқишлари намойиш этилди. Шунингдек, тадбир сўнгида ўқувчи ёшлар билан камондан отиш ва от спорти бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад, ўқувчи ёшларни ҳарбий касбга йўналтириш ҳамда ватанпарварлик сифатларини оширишдан иборат.