Янгиликлар

8 Март 2024

БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИГА ТАШРИФ БУЮРИЛДИ

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Р.Жабборов ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи полковник А.Ҳўжамуротовлар Термиз шаҳри, Термиз, Ангор ва Денов туманларидаги оилавий болалар уйларига ташриф буюрдилар. Хонадонлардаги оила аъзолари, ўғил-қизлар ҳолидан хабар олиниб, Миллий гвардия қўмондонининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Баҳорий гўзаллик ва нафосат эгалари муборакбод этилиб, эсдалик совғалари туҳфа этилди.