Янгиликлар

13 Ноябрь 2025

Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси техник қўриқлаш маркази хизмат автомашиналарининг қиш мавсумига тайёрлиги кўрикдан ўтказилди.

Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Техника назорати бўлими ходимлари томонидан Қўриқлаш бошқармаси техник қўриқлаш марказининг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳига бириктирилган хизмат автомашиналари куз-қиш мавсумига тайёрлиги текширилди.

Кўрик давомида хизмат автомашиналарининг ташқи ёритгичлари, двигатель созлиги, тормоз тизими ва бошқа қисмлари синчковлик билан текширилиб, транспорт воситаси бириктирилган ходимларга ёғингарчилик шароитида автомашинани хавфсиз бошқариш бўйича тавсиялар берилди.

Текширувдан кўзланган асосий мақсад — ходимлар фаолияти самарадорлигини ошириш, шошилинч чақирувларга ўз вақтида етиб бориш ва автомобиллар техник ҳолатини мавсумий талабларга тўлиқ мослаштиришдан иборат.