Янгиликлар

20 Ноябрь 2024

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 33 йиллиги арафасида Миллий гвардиянинг Минтақавий ўқув марказларида битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбирлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 33 йиллиги арафасида Миллий гвардия Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ҳамда Жиззах минтақавий ўқув марказларида тантанали равишда сертификатлар топшириш маросимлари бўлиб ўтди. Тадбирларда минтақавий ўқув марказлари раҳбарияти ва масъуллари сўзга чиқиб, "Қўриқлаш" бўлинмаларининг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар ходимларини малакасини ошириш дастури бўйича ўқув йиғинларида иштирок этган тингловчиларни сертификат қабул қилганликлари ва ўқув йиғинларини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклади. Шунингдек, уларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, келгуси хизмат фаолиятлари давомида халқимиз осойишталиги йўлида олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тилади.