Янгиликлар

10 Январь 2024

ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ – ХОТИРЖАМ ИШЛАР КАФОЛАТИ

Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан Андижон шаҳридаги Ғайрат, Ҳунармандлар ҳамда Ишчилар МФЙлардаги мавжуд бўлган савдо объектлар, ижтимоий хизмат кўрсатувчи савдо дўконлари ва дорихоналарда тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида фуқароларга "Қўриқлаш" хизмати афзалликларидан фойдаланиш, соҳага киритилаётган ўзгартиришлар ва яратилаётган қулайликлар борасида тушунчалар берилди.

Тарғибот тадбирлари якунида объектлар ва савдо марказларини янгидан қўриқловга топшириш истагини билдирган фуқаролар тегишли тартибда аризалар олинди.