Қўриқлаш департаменти бошлиғи Тошкент вилоятида Қўриқлаш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ўрганиш ишларини олиб борилмоқда
Давлатимиз раҳбарининг Ички ишлар органларининг Қўриқлаш соҳасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш борасидаги вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Қўриқлаш Департаменти бошлиғи Қ.А.Шодибеков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент вилоятида Қўриқлаш фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, қўриқлаш бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Тошкент вилоятида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида қўриқланаётган объектларнинг техник мустаҳкамлик ҳолатлари, ходимларнинг хизмат ўташ шароити ва таъминланганлик даражаси, шунингдек жанговар тайёргарлик ҳолати билан танишилди. Объектлар раҳбарлари билан учрашилиб, қўриқланаётган ҳудудларнинг хавфсизлигини ошириш ва рақамли технологиялар имкониятларини кенг жорий этиш масалалари муҳокама этилди. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва билдирилган таклифлар юзасидан бошқарув аппарати ходимларига кўрсатмалар берилиб, барча зарурий воситалар ажратилди.
Шунингдек масъулларга Қўриқлаш бўлинмалари мониторинг марказлари фаолиятни Ички ишлар органлари навбатчилик қисмлар билан узвий боғлаш, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг фаолиятини соҳавий хизматлар билан биргаликда ташкил этиш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларда ҳамкорликда ҳаракатланишларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.