Янгиликлар

25 Июнь 2025

Қўриқлаш бошқармасида бўш бўлган иш ўринларга янги номзодлар хизматга қабул қилинди

Ёшларни иш билан таъминлаш, Қўриқлаш хизматига малакали ёш номзодларни ишга саралаб олиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармасидаги бўш бўлган саф бўлинмаларига ҳамда ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларига янги номзодлар қабул қилинди.

6 кун давом этган танловда номзодлар бўй ўлчаш, спорт, психологик тест синовлари ҳамда номзодларнинг билим савияларини текшириш мақсадида якуний суҳбат синовларидан сараланиб олинди.
Шундан сўнг, мазкур танловлардан муваффақиятли ўтган номзодлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ўтказилди. Тадбирда бошқарма бошлиғи, унинг ўринбосари ҳамда Шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилишлари хусусида тўхталиб ўтилди.

Учрашув якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан атрофлича жавоб олдилар.