Янгиликлар

6 Июнь 2025

"Ипак ва зираворлар" халқаро фестивалида фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартиби таъминланмоқда

Бухоро шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ипак ва зираворлар" халқаро фестивали давомида ички ишлар органлари ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар билан ҳамкорликда юқори ташкилий савияда хизмат олиб бормоқда.

Бу борада фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларининг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, тадбир ўтказиладиган ҳудудда йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш, жумладан, тўхташ жойларини тартибга солиш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини назорат қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ходимларнинг саъй-ҳаракатлари билан юқори стандартларига мос келадиган тадбир тинч ва тартибли муҳитда ўтмоқда.