Янгиликлар

3 Май 2025

Жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги тарғиботлар давом этмоқда

Хабарингиз бор, республикамиз бўйлаб Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш ва аҳолининг мулкий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, куни кеча ўтказилган бу каби тадбирлар давомида асосий эътибор маҳаллада жойлашган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, аҳоли хонадонлари ҳамда кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларини Техник қўриқлаш маркази тизимига улаш масалаларига қаратилди.
Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, шу орқали жиноятчиликка қарши самарали курашиш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан аҳолига батафсил тушунтиришлар берилди. Тадбирлар давомида қўриқлаш хизмати имкониятлари, унинг қулайликлари ва самарадорлиги ҳақидаги маълумотлар кенг жамоатчиликка етказилди.
Бундай ташаббуслар жиноятчиликни олдини олиш, аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, келгусида ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.