Янгиликлар

16 Июль 2025

Жойларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти ҳамда ИИБ билан биргаликда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбирлар давомида ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни таъминлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланишни тарғиб қилиш, фуқароларга Қўриқлаш хизмати афзалликларидан фойдаланиш, соҳага киритилаётган ўзгартиришлар ва яратилаётган қулайликлар борасида тушунчалар берилди.

Ушбу тадбирлар орқали ҳар бир объектда назорат ва хавфсизликнинг мустаҳкам тизими яратилиб, ўша ҳудуддаги жиноятчилик хавфи сезиларли даражада камаймоқда. Шунингдек, мазкур профилактик тадбирлар нафақат мулкий хавфсизликни таъминлаш, балки умумий жамоат осойишталигини мустаҳкамлашга эришилмоқда.