Янгиликлар

28 Май 2025

Жойларда маънавий ва маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Минтақавий ўқув марказида таҳсил олаётган тингловчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, Ватанга садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида жойларда маънавий ва маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Шундай тадбирларнинг бири Нукус шаҳридаги И.Савицкий номидаги Давлат санъат музейида ташкил этилди. Музейда жойлашган турли хил мавзусидаги экспонатлар билан танишиб чиқди ҳамда халқимизнинг бой маданий тарихи ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишдилар.

Таъкидлаш жоизки, музей фондида ўтган асрнинг авангард рассомлар яратган асарлар тўпланган. Қорақалпоқ халқ усталари томонидан яратилган заргарлик, ёғоч ўймакорлиги, каштадўзлик, тўқимачилик (айниқса, ўтов жиҳозлари) ва бошқа асарлар амалий санъат бўлимида жамланган.

Музейга уюштирилган бу каби саёҳатлар тингловчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, миллий анъана ва қадриятларини ўрганиш, уларни тарғиб этиш ва келгуси авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади.