Янгиликлар

9 Февраль 2026

Музейлар – тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган ҳолда халқлар маданиятини, қадриятларини тараннум этувчи маскан ва давлатларни бир-бирларига яқинлаштирувчи кўприк ҳисобланади.

Музейлар – тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган ҳолда халқлар маданиятини, қадриятларини тараннум этувчи маскан ва давлатларни бир-бирларига яқинлаштирувчи кўприк ҳисобланади.

Қўриқлаш департаментининг ҳудудий хизматлари ходимларини ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш, хизматдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида музейларга саёҳатлар ташкил этилмоқда.

Саёҳатлар давомида мутахассислар томонидан тарих ва қадимий миллийлигимизга оид тарихий ёдгорликлар таништирилиб, ушбу мавжуд экспонатлар юзасидан тушунчалар берилиб, берилган изоҳлар орқали ходимлар аждодларимиз қолдирган бой мерос билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Албатта, бу каби тадбирлар ходимларнинг тарихимизга бўлган қизиқишини ортиши, ўзига бўлган ишончи ва жанговар шайлигининг ошишида муҳим ўрин тутади.