Музейлар – тарихнинг жонли кўзгуси
Музейлар ҳафталиги муносабати билан Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда шаҳар Қўриқлаш бўлими ходимларининг маънавий дунёқарашини кенгайтириш, тарихий билимларини ошириш мақсадида вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳат ташкил этилди.
Тадбир доирасида ходимлар музейдаги бебаҳо тарихий экспонатлар, халқимизга хос бўлган моддий ва маънавий мерос намуналари билан яқиндан танишдилар. Музей мутахассислари томонидан тарихий даврлар, миллий урф-одатлар, маданий тараққиёт босқичлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.
Мазкур саёҳат ходимлар учун нафақат билим ва тафаккурни бойитиш, балки Ватанга бўлган меҳрни янада мустаҳкамлаш, миллий қадриятларга эҳтиром туйғусини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этди.