Янгиликлар

19 Август 2024

МУЗЕЙЛАР ТАРИХНИНГ ЖОНСИЗ СЎЗЛОВЧИСИ!

Куни кеча Миллий гвардия Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари Урганч шаҳридаги Ўзбекистон замонавий санъат музейига ташриф буюришди.

Дастлаб мазкур музей ҳақида мутахассис томонидан умумий маълумотлар етказилди. Шундан сўнг иштирокчилар ўз тарихийлиги ва жозибадорлигини йўқотмаган музей санъат асарлари билан танишишди. Дарҳақиқат, музейлар бу аждодларимиздан бизга мерос бўлган бойликни келажак авлодга етказиб берадиган илмий, маънавий-маърифий хазина бўлиб, у йиллар давомида бойиб, тўлиб боради.

Таъкидлаш жоизки, бу каби саёҳатлар давомида айниқса ёшларимиз юртимиз тарихини янада чуқурроқ ўрганишларига, тарихимиз нақадар ўзоқ ўтмишга бориб тақалашини англашларига кўмаклашиши билан аҳамиятлидир.