Янгиликлар

24 Май 2025

Музейлар – маданий-маънавий мерос ўчоғидир

Фарғона вилояти минтақавий ўқув маркази тингловчилари, шунингдек Марғилон шаҳарлараро Қўриқлаш бўлими ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг тарихий билимларини мустаҳкамлаш ва ўзбек адабиётига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Марғилон шаҳрида жойлашган Эркин Воҳидов мемориал музейига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида мутафаккир ҳаёти ва илм-маърифат йўлидаги изланишларини акс эттирган асори-атиқалар ходимларда унутилмас таассурот қолдирди. Музейнинг 3 та бўлимида сақланаётган маданий ёдгорликлар адиб ижод намуналари ҳамда китоблари билан танишган ходимлар тарихнинг жонли кўзгусига гувоҳ бўлишди.
Ўйлаймизки, ушбу саёҳат оилавий муносабатларни яхшилаш билан бир қаторда ташриф буюрувчиларда ўзгача бир таассурот қолдирди.