Музейлар — тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган ҳолда халқлар маданиятини, қадриятларини тараннум этувчи маскан ва давлатларни бир-бирларига яқинлаштирувчи кўприк ҳисобланади.
Музейлар — тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган ҳолда халқлар маданиятини, қадриятларини тараннум этувчи маскан ва давлатларни бир-бирларига яқинлаштирувчи кўприк ҳисобланади.
Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармалари ходимларини ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш мақсадида музейларга саёҳатлар ташкил этилди.
Саёҳатлар давомида мутасаддилар томонидан ходимларга музейлар тарихлари ва қадимий миллийлигимизга оид тарихий ёдгорликлар таништирилиб, мавжуд экспонатлар юзасидан тушунчалар берилди. Бир олам таассуротлар билан сақланаётган маданий ёдгорликлар билан танишган ходимлар тарихнинг жонли кўзгусига гувоҳ бўлишди.
Уюштирилган бу каби саёҳатлар ходимларнинг маънавий дунёсини бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, миллий анъана ва қадриятларини ўрганиш, уларни тарғиб этиш ва келгуси авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади.