Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан хизмат вақтида ҳалок бўлган сафдошларимизнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, шунингдек тизимда самарали хизмат қилиб келаётган ходимларнинг ота-оналарини муносиб рағбатлантиришга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди
Юртимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан тантанали тадбир ўтказилди. Тадбир давомида бошқармада самарали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари бошқарма бошлиғи томонидан муносиб тақдирланди. Бу каби эътироф ва рағбатлантириш тадбирлари ходимларнинг руҳий кайфиятини янада кўтариб, уларни хизматга бўлган садоқатини мустаҳкамлайди. Шунингдек, оила аъзоларининг эътибордан четда қолмаслиги, Қўриқлаш хизматидаги инсон омилига бўлган юксак муносабатнинг ёрқин ифодасидир. Тадбир якунида барча иштирокчиларга байрам табриклари изҳор қилинди ва келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаб қолинди.
Мамлакатимиз бўйлаб “Ватан учун, Миллат учун, Халқ учун“ шиори билан кенг миқёсда нишонланаётган байрам шодиёналари арафасида Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармасида ҳам тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти, шахсий таркиби, фахрийлар ҳамда Жамоатчилик кенгаши аъзолари қатнашдилар.
Тантанали тадбир очилишида Давлатимиз раҳбари бошчилигида юртимиз осойишталиги, маҳаллаларимизнинг фаровонлиги, халқимиз хотиржамлиги ҳамда ҳар бир фуқаронинг манфаатларини муносиб ҳимоя қилишда шу юрт қалқониман дея хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимларининг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлаб ўтилди.
Тадбир давомида жамоат тартибини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, юрт тинчлигини муҳофаза қилишда жасорат ва фидойилик кўрсатган, шунингдек, соҳада кўп йиллик самарали меҳнати ва ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда муносиб ҳисса қўшган Фахрийлар ҳамда ходимларга ташаккурномалар топширилди.
Бундан ташқари, Жиззах ҳамда Навоий вилоятлари Қўриқлаш бошқармалари раҳбариятлари ташаббуси билан тизимда фидокорона меҳнат қилиб, ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда соҳада узоқ йиллар садоқат билан хизмат қилиб, бугунги кунда нафақада бўлган ходимларнинг уйларига ташриф буюришиб ҳолидан хабар олинди. Ватанимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида хизмат қилган ходимларнинг фарзандларига, ота-оналарига жуда катта миннатдорчилик билдиришди. Ҳалок бўлган ходимларнинг хотираси яна бир бор ёдга олинди шу билан бирга хизмат вақтидаги хотиралар хотирланди.
Шунингдек, тизимда узоқ йиллар хизмат қилиб, ходимларга бой ҳаётий тажрибасини улашиб келаётган нафақадаги фахрийлар ҳамда тиббиёт муассасаларида даво муолажасини олаётган ходимлар фарзандлари ҳолидан хабар олиниб, тиббий муассасалар ва санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар, шунингдек эсдалик совғалари топширилди.