МУСТАҲКАМ ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ – САМАРАЛИ ХИЗМАТ ГАРОВИ
Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли ва Тахиатош туманлари "Қўриқлаш" бўлимларининг ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида шахсий таркибнинг хизмат интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек улар орасида бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.
Мулоқотларда ходимларнинг оила аъзолари билан ҳамкорлик ўрнатишни йўлга қўйиш бўйича истиқболли режалар тингланди. Мазкур тадбирда соҳа вакиллари сўзга чиқиб, сўнги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали кириб келаётган ҳар хил тотализаторлик ўйинларидан огоҳ бўлиш, салбий ҳолатларга йўл қўймаслик тўғрисида алоҳида фикрлар билдирдилар.
Шу билан бирга ўз хизмат вазифаларини чин дилдан бажараётган ходимларга навбатдаги махсус унвонлар берилиб, хизматда ўз сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг оила аъзоларига бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари топширилди.