Янгиликлар

16 Сентябрь 2023

МУЗЕЙЛАР – МАДАНИЙ ВА МАЪНАВИЙ МЕРОС ЎЧОҒИДИР

Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларини ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш мақсадида Фарғона шаҳрида жойлашган Ўлкашунослик музейига экскурсия уюштирилди.

Ташриф давомида ходимлар музейнинг "Амалий санъат" бўлимида қадимий халқларнинг уй-рўзғор буюмлари билан танишган бўлсалар, "Этнография" бўлимидан эса кийим-кечаклар ўрин олган.

Музей илмий ходимлари вилоят тарихи, бу масканларда яшаган маҳаллий халқларнинг турмуш тарзи ҳақида сўзлаб беришди.

Шундан сўнг ходимлар музейдаги асори-атиқалар билан таништирилди. Бир олам таассуротлар билан музейнинг 6 та бўлимида сақланаётган маданий ёдгорликлар билан танишган ходимлар тарихнинг жонли кўзгусига гувоҳ бўлишди.

Музейга уюштирилган бу каби саёҳатлар ходимларнинг маънавий дунёсини бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, миллий анъана ва қадриятларини ўрганиш, уларни тарғиб этиш ва келгуси авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади.