Янгиликлар

15 Апрель 2023

МУАММО ВА ТАКЛИФЛАРНИ ЎРГАНИШ МАҚСАДИДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Қўриқлаш" бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда Наманган ҳарбий прокурори иштирокида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ташкил этилди.
Очиқ мулоқотларда дастлаб Миллий гвардия тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, ходимлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар хусусида сўз юритилди.
Сайёр қабул давомида 100 нафарга яқин фуқаролардан турли йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Ишга жойлашиш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредитлар олиш каби йўналишларда келиб тушган бир қатор муаммолар жойида ечимини топди.

Ўтказиб келинаётган бу каби сайёр қабуллар ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини амалга оширишда дуч келган муаммоларини ижобий ҳал этишда, уларни ўйлантираётган, қийнаётган масалаларни жойида бартараф қилишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида намунали хизмат қилиб келаётган ходимларнинг оила аъзоларига ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди.