МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ АСОСИДА ТАРБИЯЛАНАЁТГАН ЁШЛАР
Термиз шаҳридаги Президент мактабида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан ҳарбий-ватанпарварлик ҳамда спорт тадбирлари ташкил этилди.
Тадбир давомида “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари: Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Салим Ашур, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокировалар ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг келажакдаги режалари билан қизиқишди.
Мактабда ташкил этилган камондан отиш ва от спорти бўйича секциялар фаолияти ҳақида маълумотлар берилиб, ўқувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб беришди.