Янгиликлар

13 Июль 2024

ОРОМГОҲЛАРДА ЁШЛАРНИНГ ДАМ ОЛИШЛАРИ МАЗМУНЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида жойлашган "Нанай" болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олувчи ёшлар учун Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан "Ёшлар билан бир кун" шиори остида спорт, маданий-маърифий ва ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди.
Болажонларнинг дам олиш вақтларини янада сермазмун ўтишини ташкиллаштириш мақсадида ташкил этилган тадбирлар доирасида камондан отиш спорт тури бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди. Бундан ташқари, ҳарбий техника ва аслаҳалар кўргазмаси ёшларда катта қизиқиш уйғотган бўлса, бадминтон, шахмат, стол тенниси каби спорт мусобақалари эса тадбирларга кўтаринки руҳ бағишламоқда. Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтаётган беллашувлар якунида эса ғолиб бўлган ёшлар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланмоқда.