Янгиликлар

13 Май 2024

ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРИДА ЁШЛАР МИЛЛИЙ СПОРТ ЎЙИНЛАРИДА ЎЗЛАРИНИ СИНАБ КЎРДИЛАР

Бугунги кунда юртимизда аждодларимиздан мерос бўлиб қолган миллий ўйинлар, урф-одат ва қадриятларни ёшлар ўртасида оммалаштириш, мазкур йўналишда уларни фаол жалб этиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ҳудудларда ўтказилаётган ватанпарварлик тадбирларида бу борадаги ишлар яққол намоён бўлмоқда.
Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Ёшлар ишлар агентлиги ҳамкорлигида Ангор туманидаги спорт мактабида ташкил этилган навбатдаги тадбирда ҳам оталиққа олинган ёшлар ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари фаол иштирок этишди.
Унда Миллий гвардия ходимлари томонидан кўргазмали чиқишлар, Кинология хизматининг вазифалари, махсус жиҳозлар намойиш этилди. Спортнинг камондан отиш ҳамда от устида кураш, от пойгаси каби турлари бўйича мусобақалар уюштирилди. Қорабайир отлари маҳорат мактаби ҳамда Чавандозлар мактабларининг моҳир чавандозлари иштирокида отга миниш, уни эгарлаш бўйича машғулотлар ҳам олиб борилди. Амалий тарзда иштирокчилар ўзларини синаб кўрдилар.