Минтақавий ўқув марказларида ички ишлар органлари ходимларидан иборат навбатдаги битирувчиларга тантанали сертификатларни топшириш маросимлари бўлиб ўтди
Куни кеча Қўриқлаш Департаментининг минтақавий ўқув марказларида бошланғич тайёрлаш бўйича ўқув йиғинларида иштирок этган ички ишлар органлари ходимларидан иборат навбатдаги битирувчиларга тантанали сертификатларни топшириш маросимлари бўлиб ўтди.
Тадбирларда юртга садоқат, қонунларга ҳурмат ва Ватанга фидойилик руҳида қасамёд қилинган бўлиб, тингловчиларнинг келажакдаги хизмат фаолиятига муҳим қадам бўлди.
Маросимлар якунида эса марказ раҳбарияти ва масъуллари кириш сўзлари билан очиб, тингловчиларни қасамёд қабул қилганликлари билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, келгуси хизмат фаолияти давомида, олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тиладилар.
Шундан сўнг ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топширилди.