Янгиликлар

31 Март 2023

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҚЎМОНДОНЛИГИ ТАРАФИДАН ҒАЛАБАЛАР МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Куни кеча Миллий гвардия қўмондони ўринбосари томонидан Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида аёллар бокси бўйича жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб катта ғалаба билан қайтган сафдошимиз, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси Яшнобод туман "Қўриқлаш" бўлими сафдор ходимаси Навбаҳор Ҳамидова тақдирланди. Эслатиб ўтамиз, спортчимиз ушбу беллашувда бронза медалини қўлга киритди.

Жаҳон майдонларида мамлакатимиз байроғини юқорига кўтарган Ҳамидовага Миллий гвардия кўкрак нишони ва спортчини халқаро турнирга муносиб тайёрлаган мураббийи Элшод Расуловга эса Миллий гвардия эсдалик қўл соати тантанали тарзда фахрий спортчилар иштирокида топширилди.

Ушбу эътироф намунаси бўлган рағбатлантиришлар келгусида Миллий гвардия спортчиларининг жаҳон минбарларида янада олға қадам билан ҳаракат қилишларига сабаб бўлади.