Янгиликлар

1 Май 2025

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар

Ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан қамровли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.
Ушбу тадбирлар доирасида савдо объектлари, жамоатчиликка хизмат кўрсатувчи турли туман савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш муассасаларини қўриқлаш хизматига улаш, шунингдек, ушбу жойларда кузатув камераларини ўрнатиш бўйича кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилди.
Қўриқлаш бошқармаси масъуллари тадбиркорлик субъектлари билан учрашиб, хавфсизликни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, мулкий жиноятларга чек қўйиш, фуқароларнинг мулкларини муҳофаза қилиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, савдо объектларга “Ташвиш тугмачалари” ўрнатиш ҳамда қўриқловга олиш тартиби, Қўриқлаш хизматларидан фойдаланишнинг афзалликлари, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар фаолияти ва сигнализация воситаларининг ишлаш тартиби малакали мутахассислар томонидан тушунтирилди.