Янгиликлар

7 Август 2024

ЖОЙЛАРДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БОРАСИДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ҳамда ҳамкорликдаги ташкилотлар билан бирга аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбирлар давомида ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни таъминлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланишни тарғиб қилиш, фуқароларга "Қўриқлаш" хизмати афзалликларидан фойдаланиш, соҳага киритилаётган ўзгартиришлар ва яратилаётган қулайликлар борасида тушунчалар берилди.

Якунда ўз хонадонларини ҳамда савдо дўконларини қўриққа топшириш истагини билдирган фуқаролардан белгиланган тартибда аризалар қабул қилиниб, техник қўриқлаш марказига улаш чоралари кўрилди. Бу каби тадбирлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда.