Янгиликлар

2 Декабрь 2024

Қонунчиликни мустаҳкамлаш ва хизмат интизомини таъминлаш бўйича профилактик тадбир

Наманган вилояти Чуст ва Поп туманларидаги "Қўриқлаш" бўлимлари ходимлари иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, шунингдек, кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳарбий прокурори ва Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиқлари иштирок этиб, ходимларга хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилиш борасидаги асосий талаблар ҳамда вазифалар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Тадбир давомида қонунчилик интизомини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган тарғибот ишлари ва профилактик чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Ҳар бир ходимнинг қонунга риоя қилиш ва хизмат вазифаларини виждонан бажариш муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда тайёрланган видеоролик ходимларга намойиш этилди.