Ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган ахборот хуружларидан ҳимояланиш тўғрисида профилактик тадбир
Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган ахборот хуружларидан ҳимояланиш тўғрисида профилактик тадбир ташкил этилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда Қўриқлаш бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими масъуллари иштирокида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ўтказилган мазкур учрашувда бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ва жамоат жойларида фуқаролар орқали содир этилаётган турли хил фирибгарлик ҳолатлари борасида огоҳлантирилди.
Шунингдек, "Қўриқлаш" хизмати ходимларининг хизмат интизоми ва қонунчилик масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, коррупция ва фирибгарлик жиноятларига қарши курашиш ҳамда ахборот хавфсизлиги борасида соҳада амалга оширилаётган ишлар билан кенгроқ таништирилди. Шунингдек, "Қўриқлаш" хизмати ходимларининг фуқаролар билан мулоқот қилиш маданияти ва қоидалари, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилди.
Бундан ташқари шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомига риоя қилиш, турли хилдаги қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш – ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги таъкидланди.